Жаҳолатга қарши маърифат билан!
Жорий йилнинг 14-март куни Қарши давлат университетида
"Жаҳолатга қарши маърифат билан" мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда
Қашқадарё вилояти ИИБ Терроризмга қарши кураш бош бошқармаси масъул ходимлари
Ф.Муҳаммадиев, М.Ғофуров, ректор маслаҳатчиси А.Жўраев, Маънавий ва маърифий ишларни
ташкил этиш бўлими бошлиғи Ш.Акрамов, Ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи
Н.Пардақулов, декан ўринбосарлари, тюторлар ва талабалар иштирок этди.
Мулоқотда дунёнинг турли минтақаларида рўй бераётган,
мафкуравий курашлар кескин тус олаётган бир даврда фикрга қарши - фикр, ғояга
қарши - ғоя, жаҳолатга қарши фақатгина маърифат билан курашиш зарурлиги,
ахборот хуружларидан огоҳ бўлиш, турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик,
Ислом - инсонпарварлик ва бағрикенглик дини экани, Она ватанимизни асраб-авайлаш,
доимо огоҳ ва ҳушёр яшаш лозимлиги урғуланди. Тадбир давомида тинчликни қадрига
етиш ва жаҳолатга қарши курашишни тарғиб этувчи видеофильм намойиш этилди.