19 Март 2022 йил 396

МЕҲМОНХОНAЛAР ФAОЛИЯТИ МУҲОКAМA ҚИЛИНДИ

 

 

Қарши шаҳар ИИО ФМБда Қашқадарё вилояти ИИБ М ва ФРБ , Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошқармаси, шаҳар М ва ФРБ  масъул ходимлари иштирокида Қарши шаҳрида фаолият кўрсатиб келаётган жойлаштириш воситалари (меҳмонҳона, хостел ва даволаш муассасалари) раҳбарлари ҳамда ишчи  ходимлари иштирокида 2022 йилни ўтган даврида “Паспорт-виза” тизими қоидаларига роия қилиш ҳолати юзасидан аниқланган хато ва камчиликлар ҳамда содир қилинган ҳуқуқбузарликлар тафсилотлари муҳокама қилинди. 

-Меҳмонхона ишчи хизматчиларини ҳуқуқий  билимини ҳамда хизмат кўрсатиш сифатини яхшилиш мақсадида уларни қайта ўқитиш ва малакасини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, йиғилишда жойлаштириш воситалари (меҳмонхона,хостел ва даволаш муассасалари) раҳбарлари ва ишчи ходимларига амалдаги қонун ва қарор талабларига оғишмай амал қилган ҳолда хизмат вазифаларини виждонан ва сидқидилдан бажаришлари юзасидан расмий равишда огоҳлантириш берилди. 

Якунда йиғилиш қатнашчиларини тегишли таклиф ва мулоҳазалари эшитилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган зарурий чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Text to speech