ҲАШАР – ЭЛГА ЯРАШАР
Юртимизда баҳор нафаси уфуриб турган ана шундай кезларда
атроф-теваракни ободонлаштириш, ариқларни тозалаш, дарахтларга шакл, ерга ишлов
бериш ишлар авж олади. Чунки, бугунги ҳаракат, эртанги баракат, Бирни кессанг,
ўнни эк, дея ота-боболаримиз бежизга айтишмаган.
Ана шундай ишларнинг дебочаси сифатида мамлакатимизда Наврўз
олам байрами арафасида ҳашар ишлари бошланди. Бошқа ҳудудларда бўлгани каби
Қашқадарё вилоятида ҳам ҳашар ишлар жадал олиб борилди. Жумладан, вилоят Ички
ишлар органлари таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлари ҳамда Фахрийлар
кенгаши аъзолари билан Қарши шаҳридаги Жайҳун кўчасида умумхалқ хайрия ҳашари
доирасида бўлиб ўтган йиғинда тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Сўнгра, ички ишлар органлари ходимлари, вазирлик Қашқадарё
академик лицейи ўқитувчилари, ўқувчилари ва фахрийлар Қарши шаҳридаги Жайҳун
кўчаси бўйлаб, минг донага яқин мевали ва манзарали кўчатлар экишди.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга
оширилаётган тизимли ишлар ҳашар туфайли янада кенг қулоч ёйиб, юртимизда етти
ёшдан етмиш ёшгача бўлган инсонлар мазкур умуммиллий лойиҳада фаол иштирок
этиб, корхона-ташкилот, сектор ҳудудлари, мактабгача таълим даргоҳларида тадбир
уюшқоқлик билан давом этаётгани бунга яққол мисол.