“Энг яхши терговчи” кўрик танлови
Ички ишлар органлари ходимларининг касбий, хизмат, жанговар
ва жисмоний тайёргарликларини ошириш, билим савиясини ошириш мақсадида тез-тез
назарий ва амалий беллашувлар ҳамда спорт мусобақалари ўтказиш анъанага
айланган.
Танлов ва мусобақалар асосида шахсий таркиб ўртасида соғлом
рақобат муҳитини шакллантириб, энг истеъдодли ва истиқболли кадрларни аниқлаб,
рағбатлантириш ва қўшимча равишда қўллаб-қувватлаш, шунингдек,
маънавий-маърифий, жисмоний, жанговар, касбий тайёргарлик фаолиятини тизимли
равишда ташкил этиш орқали ёш ходимлами ватанпарварлик ғояларига садоқат,
миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида Қашқадарё
вилояти ички ишлар бошқармаси ҳузуридиги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи
бўлинмалари ходимлари ўртасида “Энг яхши терговчи” кўрик- танловининг вилоят
босқичи бўлиб ўтди. Унда соҳада хизмат қилаётган терговчилар ва суриштирувчилар
иштирок этишди.
Кўрик-танловда терговчиларнинг назарий билимларини синаш
мақсадида тест синовлари олинди. Ходимлар турникда тортилиш, ўқ отиш машқлари, 100 ва 1000 метрга югуриш синовларини топширди. Якуний шартда
эса иштирокчилар билан қонунчиликка киритилган ўзгартишлар бўйича оғзаки
савол-жавобда иштирок этишди.
Улар билан ўтказилган
психологик тестда ходимларнинг руҳий ҳолати ва бошқа хислатлари ўрганилди.
Мусобақа натижаларига кўра “Энг яхши терговчи”
кўрик-танловида Касби тумани ички ишлар бўлими Тергов гуруҳи терговчиси катта
лейтенант Шоназар Абдишукуров 1-ўринни қўлга киритди.
Бошқарма ҳузуридаги Тергов бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича
терговчиси майор Жасур Музаффаров ва Миришкор тумани ИИБ тергов гуруҳи
суриштирувчиси капитан Нафосат Холмирзаева навбатдаги совринли ўринларни банд
этди.
Ўзаро тажриба алмашиш ва касб маҳоратини оширишга йўғрилган
мусобақа ғолиблари кўрик танловнинг Республика босқичига йўлланмани қўлга
киритди.