16 Ноябр 2021 йил 577

91,7 грамм марихуана

 

“Хавфсиз ҳудуд” ва “Таркибида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалари бўлган, шунингдек кучли таъсир қилувчи препаратларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Қашқадарё вилоят ИИБ ходимлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, 2021 йил 8 ноябр куни вилоят Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ва Миллий гвардия вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Шаҳрисабз шаҳар, “Тепарлик” МФЙ ҳудудида тезкор тадбир ўтказилганда бир фуқаро нинг бежо ҳаракатлари тадбир иштирокчиларида шубҳа уйғотди. Унинг ёнида бўлган нарса ва буюмлар кўздан кечирилганида, қўлидаги кўк рангли елим пакет ичида ўттиз икки дона гугурт қутида ва олти дона қоғоз парчаларига ўралган “кўкнори” ўсимлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.
Суриштирувлар давомида Шаҳрисабз тумани “Ҳисор” МФЙда яшовчи A.У. гугурт қутиларида 91,7 грамм марихуана гиёҳвандлик воситаси олиб кетаётган экан.
Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech