9 Май 2021 йил 1149

9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали тадбирлар бўлиб ўтди

9 май Хотира ва Қадрлаш куни тарзида умумхалқ байрами сифатида нишонлаб келаётганимиз замирида ҳам айнан ана шу эзгу мақсад ётибди. Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги Мотамсаро она ҳайкали майдонида ҳам бугунги нурафшон хотиржамликни бизга бахшида этган аждодларимиз ёдга олинди.

Вилоят хокимлиги ва ҳуқуқтартибот органлари, ватан ҳимоячилари жам бўлган майдон узра ҳарбий оркестр томонидан ғалаба ва хотира куйлари садоси остида Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди. Гарчи қадди букилган бўлсада, бугунги ёруғ кунлардан, тинчлик ва осойишталикдан, атрофи гулчамбарларга тўлиб, гўёки паришон онанинг ҳузури байрамона кўриниш олди.

Она Ватан олдида аждодлар хизмати эътироф этилиб, уларнинг руҳи ёдга олинди. Хотира ва Қадр ҳеч қачон эскирмайдиган туйғу. Бу сўзлар замирида инсонга, унинг қадр-қимматига, шаънига, хотирасига эҳтиром мужжассамдир. Инсон бор экан, хотира қуёши абадий нур сочаверади. 

Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech