6 Март 2021 йил 934

800 кг гўшт ушланди

Одатда кўпчилик бирор жойга саёҳат ёки ишга отланганда кундузи йўлга чиқишни афзал билади. Аммо баъзи нияти бузуқ шахслар эса қинғир ишларини тунда амалга оширишга уринади. Жумладан, Қашқадарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Карантин бўлинмаси ва бошқарма ЙХҲБ ходимлари ҳамкорликда, Чироқчи туман ҳудудида жойлашган, "Умакай" мунтазам ЙПХ масканида 2021 йил 6 март куни соат 03.10ларда “Қашқадарё-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келган, Косон туманда яшовчи А. Б.бошқарувидаги "Кобальт" русумли автомашинани тўхтатишди.
Ҳайдовчининг шубҳали ҳаракатлари бежизга эмас экан. Автомашинанинг салони ва юкхонаси кўздан кечирилганда, ҳеч қандай ветеринария маълумотномаларисиз ҳар ҳил қора целофан пакет ва қоғоз каропкаларда суяксиз жами 800 кг оғирликдаги гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланди. Гўшт маҳсулотлари Чироқчи туман озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги микробиология ва ветеринария-санитария экспертиза лобораториясида текширилганда, истеъмолга яроқсизлиги маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech