80 дона “Кўкнор” бошоғини 20.000.000 сўм эвазига сотган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан ушланди.
Гиёҳвандлик моддалари ва воситалари фақат касалликларга сабаб бўлибгина қолмай, оқибати оғир жиноятларга ҳам йўл очади. Шу боис ҳар доим жамиятда унга қарши кескин курашилган. Жумладан, ички ишлар органлари ходимлари гиёҳвандликни олдини олиш, бу борада рўй берган жиноятларни фош этиш мақсадида узлуксиз чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Яқинда Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси тезкор қидирув хизмати жиноят қидирув бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбири давомида яна бир оғуфурушнинг кирдикорлари фош этилди. Жумладан, Ғузор туманида яшовчи Ғиёс харидорга 80 дона “Кўкнор” бошоғини 20.000.000 сўм эвазига сотган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан ушланди.
Олинган кўкнор бошоқларининг соф оғирлиги 80 грамм тош босди.
Ҳолат юзасидан Ғузор туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.