"8-март – Хотин қизлар куни" муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди
Жамиятнинг барча соҳаларидаги каби ҳуқуқ-тартибот органларида хизмат қилувчи хотин-қизлар сони ортиб бораётгани қувонарли ҳолдир.
Шу билан биргаликда хотин-қизлар учун муносиб иш шароитини яратиш ҳамда уларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилишга ҳам катта еътибор қаратилмоқда десак, муболаға бўлмайди.
8-март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан уюштирилган байрам кечасига Қашқадарё вилояти ички ишлар органлари тизимида фаолият олиб бораётган барча хотин-қизлар ва соҳанинг фахрий аёллари ҳамда хизмат вазифасини бажариш пайтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари таклиф етилди.
Байрам тантанасида Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник A.Aлланазаров сўзга чиқиб, иштирокчиларни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами билан самимий муборакбод етди.
Шунингдек сана муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан тақдирланган бир гуруҳ ходималарга мукофотлар тантанали равишда топширилди.
Санъаткорлар томонидан ижро етилган куй-қўшиқлар ва жозибадор рақслар байрам тантанасига ўзгача завқ бахш етди.