8-декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан ИИВ Қашқадарё академик лицейида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Завқиддин Хўжанов, сенатор, профессор Абдураҳим Эркаев, шоир Рустам Очил, Турди Хайдар, Ёзувчилар уюшмаси раиси Даврон Султонов, Олтин мерос жамғармаси бошлиғи Шарофат Ашурова, журналист Ҳусан Темиров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова ва M.Тошмуҳаммедов номидаги драма театри жамоаси ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Тадбирни академик лицей директори подполковник К.Ш.Назаров кириш сўзи билан очиб берди ва барчани яқинлашиб келаётган байрам билан табриклади.
Шундан сўнг сўзга чиққанлар Конституциямизнинг қабул қилиниш тарихи, киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар, ривожланиш босқичлари ҳамда бугунги кундаги тутган ўрни ҳақида ўқувчиларга маълумот беришди.
Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.