73 ёшли оғуфуриш
Ҳаётда енгилнинг остидан, оғирнинг устидан юришга одатланиш одамни танбал қилиб қўяди. Бу тоифа шахслар мўмай пул топиш учун ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракатдан тап тортмайди. Бу тоифа шахслар кейинги пайтларда кўпроқ ўзгалар ҳаётини заҳарлаб бўлса-да, бойлик орттириш илинжида гиёҳвандлик домига тушиб қолмоқда.
Ғузор тумани ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан 2020 йил 14-май куни соат 12:30 ларда ўтказилган “Қорадори-2020” махсус профилактик тадбири давомида туманнинг Бўстон маҳалласида Нармахмат Ишанкуловнинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида, 14 туп, гиёҳвандлик ўсимликлари етиштирилаётганлиги аниқланди.
Ёши 73га тўлган бу отахон энди терговчиларга “КЎКНОР” ўсимлигини нима мақсадда етиштираётганини айтиб бериши тайин.
Мазкур ҳолат юзасидан Ғузор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.