9 Сентябр 2021 йил
437
71 ёшли онахон 29 йил деганда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди
Люли Қорақулова 1992 йилда маълум сабабларга кўра Тожикистон Республикасидан Нишон тумани, Талимаржон шаҳарчасига кўчиб келган. Лекин яқингача фуқаролиги йўқ шахс гувоҳномаси билан яшаб келган.
-Ўзбекистон Республикасига келганимга ҳам 29 йилдан бўлди. Бошқалар каби сайловларда қатнашиб, ўз овозимни бериш армон бўлиб қолади, деб ўйлардим.
Мана, Муҳтарам Юртбошимиз олиб борилаётган оқилона сиёсатнинг шабадаси менгаям рўшнолик бағишлади,- дейди кўзида ёш билан 71 ёшни қоралаган Люли момо.
Ўзбекистон Республикаси паспортини оларкан, Л.Қорақулова Нишон тумани 3-сектор ишчи гуруҳи ва Нишон тумани ИИБ 13-сонли ИИБ Ички миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирди.