30 Март 2023 йил 550

7.000.000 сўмлик марихуана

2022 йил 28 март куни Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Қарши шаҳрида яшовчи оғу шайдосининг кирдикорлари фош этилди. Жумладан, шаҳарнинг “Рогузар” МФЙда яшовчи Р.Ғ. 10 дона гугурт қутисига жойланган марихуана гиёҳвандлик моддасини 7.000.000 сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Марихуана гиёҳвандлик моддаси тарозига қўйилганда 30,47 грамм тош босди.

Айни кезларда Қарши шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech