5 Декабр 2022 йил 665

5400 дона “Британик” номли пиротехника воситалари ушланди

Қарши шаҳар ҳудудида Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХ батальони ходимлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласи бўйича ўтказилган “рейд” тадбири давомида яна бир шахснинг кирдикорлари фош этилди. Жумладан, 2022 йил 4 декабрь куни соат 12:00 ларда бошқарма ЖХХ ЖТСБ Патрул-пост хизмати батальони ходимлари томонидан  Қарши шаҳар, Хонобод шоҳ кўчасида шубҳа уйғотган фуқаро тўхтатилди.

Фуқаронинг қўл юклари кўздан кечирилганда Жиззах вилояти Зомин туманида яшовчи Х.С. Қирғизистон Республикасида ишлаб чиқарилган 90 қути яъни, 5400 дона “Британик” пиротехника воситаси борлиги аниқланиб тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олиниб, ҳудудий профилактика инспекторига топширилди.

Вилоятда “Пиротехника” тадбири давом этмоқда.

Text to speech