54 ёшида орзулари ушалди
Қашқадарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан вилоят ҳудудида яшовчи, ҳужжациз юрган шахсларни аниқлаш уларга ҳужжат бериш юзасидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Ўрганишлар давомида, 1968 йилда Тошкент вилояти, Бекобод шаҳрида туғилган Каримова Севара Aбдуманноновна дастлаб Жиззах вилоятининг турли ҳудудларида яшаб, деҳқончилик билан шуғулланганлиги, 1997 йилда Қашқадарё вилояти Миришкор туманига кўчиб келиб, номаълум сабабларга кўра ҳеч қандай паспорциз, ҳужжациз турли манзилларда ижарада яшаб келаётганлиги аниқланди.
Каримова Севара Aбдуманнонованинг шахсига аниқлик киритиш мақсадида Жиззах вилояти ИИБ, Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ФҲДЙО идораларига сўров хатлари юборилиб жавоб хатлари олинди.
Ўрганиш якунларига кўра С.A.Каримова номига Қарши шаҳар ИИО ФМБ М ва ФРБ томонидан 15.04.2022 йилда Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ID-картаси берилди