8 Сентябр 2022 йил 281

5 туп каннабис аниқлаб олинди

Мамлакатимизда ўтказилаётган “Қорадори-2022” кенг қамровли тезкор профилактик тадбири давомида ички ишлар органлари ходимлари томонидан гиёҳвандлик моддаларини етиштириш билдан боғлиқ ҳолатлар фош этилмоқда. Жумладан, вилоят ИИБ ХТТБ ходимлари томонидан Шаҳрисабз шаҳар “Тепарлик” МФЙда яшовчи А.Г.нинг яшаш уйи кўздан кечирилганда, томорқасида 5 туп каннабис гиёҳвандлик моддасини парваришлаб келаётгани маълум бўлди.


Ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech