31 Июл 2023 йил 498

4 тўп каннабис аниқлаб олинди

Жорий йил 19 июль куни Қашқадарё вилоят ИИБ ТҚХ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган  тезкор тадбирда оғу етиштирш билан боғлиқ жиноят фош этилди. Жумладан, Қарши шаҳар “Чақар” МФЙда яшовчи Б.Р. ўзининг яшаш уйи ҳовлисидаги томорқасида 4 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

Бундан ташқари Б.Р.нинг ётоқҳонасидан целофан пакетга ўралган ҳолатда 0,5литр пластмасса идиш марихуана гиёҳвандлик воситаси ҳам топилди. Ётоқхонадан олинган марихуана тарозига қўйилганда 3,2 грамм тош босди.

Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан б.Р. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech