25 Август 2022 йил 275

342,7 грамм марихуана

Яккабоғ тумани ИИБ ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилувчи шахсларни аниқлаш мақсадида ўтказилган тезкор тадбирда яна бир оғу шайдосининг кирдикорлари фош этилди. Жумладан, Яккабоғ туман “Истиқбол” МФЙда яшовчи П.А. томорқасида 2 туп т каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди. Бундан ташқари, П.А. нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжалик хоналари кўздан кечирилганда ертўласида 342,7 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси топилди.

Ҳолат юзасидан Яккабоғ туман ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech