Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувохид Саломович Исмоиловнинг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига байрам табриги
Ҳурматли оммавий
ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар!
Барчангизни 27
июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни байрами билан
самимий муборакбод этаман.
Мамлакатимиз
тараққиётини янги босқичга кўтаришда оммавий ахборот воситаларининг хизмати
беқиёс.
Шу боис Муҳтарам
Президентимиз куни кеча оммавий ахборот воситалари ходимларига йўллаган
табрикларида “Бугунги кунда жамиятимизда очиқлик ва ошкораликни
ривожлантириш, давлат идоралари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолияти устидан
жамоатчилик назоратини ўрнатиш, фуқароларимизнинг қонуний мурожаатларини
ўрганиш ва ҳал қилиш борасида сизларнинг ўрнингиз ва таъсирингиз тобора ортиб
бораётганини барчамиз яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз” дея бежизга
таъкидламадилар.
Кейинги йилларда
бу борада ўндан зиёд қонун ҳужжатлари қабул қилингани ҳам бу фикрни
тасдиқлайди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июнь
кунидаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат
органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4366-сонли Қарорига мувофиқ давлат
органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш мақсадида вазирлик
ва идораларда ахборот хизматлари замон талаблари асосида қайтадан ташкил
этилди. Жумладан, ички ишлар органларида ҳам Матбуот хизмати негизида Ахборот
хизмати фаолияти йўлга қўйилди.
Ўтган даврда
бошқарма Ахборот хизмати томонидан ижтимоий жараёнлар ҳақида ишончли ахборот
бериш мақсадида матбуот анжуманлари, брифинглар, ташкил этилмоқда, ҳаётимиздаги
муаммо ва ҳодисаларга тезкор муносабат веб-сайтлар, ижтимоий тармоқларда билдирилмоқда.
Мамлакатимизда журналистиканинг ўзгармас талаб ва мезонлари
- холислик ва ҳаққонийликка қатъий амал қилинмоқда. Бинобарин, матбуот
майдонига кирган инсон – у журналист бўладими, блогер бўладими, бундан қатъи
назар ана шу қоидаларга амал қилиши шарт.
Фурсатдан
фойдаланиб, аҳолига мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни
билан бирга тезкор ва ишончли ахборотлар етказишда ўз вазифасини бажариб,
вилоят ички ишлар органларининг Ахборот хизмати билан ҳамкорлик қилиб келаётган
Сиз, журналистлар ва оммавий ахборот воситлари ходимларига миннатдорчилик
билдираман.
Барчангизга сиҳат-саломатлик, ижодий муваффақият, хизматда янги
ютуқлар, хонадонларингизга файзу барака тилайман.
Эътиборингиз
учун раҳмат!