6 Июл 2022 йил 280

318,78 грамм “марихуана”

Гиёҳвандлик ва психотроп моддалари билан қонунга хилоф равишда  савдо қилиш жиноят. Кўпчилик фуқаролар буни яхши билчсалар-да, ўзгалар ҳаётини заҳарлаш эвазига мўмай даромад топиш пайида бўладилар. Жумладан, Қарши шаҳрида яшовчи Ч.Ш. 2022 йил 22 июнь куни “марихуана” гиёҳвандлик моддасини Қарши тумани “Гулистон” МФЙда яшовчи Н.А.га 300.000 сўмга сотгани изқуварлар томонидан аниқланди. Н.А.нинг кўрсатувлари асосида шу куни Ш.Ч.нинг уйи кўздан кечирилганда, хонадонидан 72 дона “Спички” ёзувли гугурт қутиларда ҳамда 102 дона оқ қоғоз бўлакларига уралган ҳолатда “марихуана” гиёҳвандлик моддаси топилди. Олинган барча “марихуана” гиёҳвандлик моддаси тарозига қўйилганда 318,78 грамм чиқди.

Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech