3-секторга қарашли маҳалладаги захкаш тозаланмоқда
Иқлим шароитига кўра Қарши шаҳридаги “Отчопар” маҳалла фуқаролар йиғини корхона ва ташкилотлар кўп жойлашган, оқава сув таъминоти яхши ҳудулардан саналади. Шу боис бу маҳаллада ортиқча сизова сувларни чиқариб юбориш учун захкашлар ташкил қилинган.
Вилоят ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари полковник Ш.Сатволдиев яқинда маҳаллада бўлиб, ҳудуддаги оқава сувлар тушадиган захкашни тозалаш бўйича мутасаддиларга тегишли тавсия ва топшириқлар берди.
Натижада маҳалладаги оқава сувларни шаҳардан чиқариб юбориш учун захкашларни тўлиқ тозалаш бошланди. Захкашдан олинган лой ва тупроқлар, атрофидаги чиқиндилар тозаланиб сув йўли равонлаштирилмоқда. Бундан ташқари захкаш атрофини ободонлаштириш борасида ҳам ишлар жадал кетмоқда.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.