22 Июл 2022 йил 247

3-секторда яшовчи фуқаролар муаммолари ўрганилди

 

Қашқадарё вилояти ҳокими ва вилоят Халқ қабулхонаси томонидан тасдиқланган график асосида вилоят 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Шуҳратжон Сатволдиев Яккабоғ тумани ҳокимлигида сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабулда 3-секторга қарашли мааллаларда яшовчи 18 нафар фуқароларнинг турли масалалар юзасидан мурожаатлари кўриб чиқилди.
Мурожаатлар асосини ўзини ўзи банд қилиш, банк кредити асосида тадбиркорликни бошлаш, ишга жойлашиш, ҳарбий хизматга бориш учун тўловни амалга оширишга оид масалаларни ташкил этди.
Сайёр қабулда фуқаролардан тушган мурожаатларнинг 3 тасининг жойида ечими топилди. Қолган мурожаатлар эса ўрганиш учун вақт талаб этгани боис аниқланган ижтимоий масалаларни бартараф этиш юзасидан аниқ ва манзилли чора-тадбирлар белгилаб олинди ҳамда ҳар бир мурожаат иш юритувига қабул қилиниб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
Жумладан, тумандаги 3-секторга қарашли “Уйғур”, “Дархон” ва “Уламжи” маҳаллаларида яшовчи 3 нафар аёлга ўзини ўзи банд қилиши учун тикув машинакалари берилди.
Тадбир якунида вилоят ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари полковник Шуҳратжон Сатволдиев “маҳаллабай” ва “фуқаробай” тизим асосида манзилли ишларни жадаллаштириш ҳар бир хонадонга кириб, “Ёшлар”, “Аёллар” ва “Темир” дафтарларга киритилган фуқароларни кундалик муаммоларини бирма-бир ўрганиш, ногирон, боқувчисини йўқотган инсонларнинг ҳолидан хабар олиш борасида туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва тегишли идоралар масъулларига кўрсатмалар берди.

Text to speech