3-сектор раҳбари ёшлар билан учрашди
Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи 3-сектор раҳбари полковник Шуҳратжон Сатволдиев Халқ қабулхонаси вилоят бўлими, Жиноят ишлари бўйича вилоят суди раҳбарлари ҳамроҳлигида Қамаши тумани Сарбозор маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар билан учрашув ўтказди. Унда тумандаги 4 та сектор раҳбарлари ва 3-секторга бириктирилган ишчи гуруҳи ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
Сайёр қабулда 68 нафар ёшлар иштирок этиб, ишга жойлашиш, банк кредити асосида тадбиркорлик қилиш, пайвандлаш аппарати ва хотин-қизлар учун тикув машиналари ажратиш ҳамда бошқа маиший соҳага оид мурожаатлари тингланди. Тадбирда ёшларнинг 26 нафаридан тушган мурожаатларнинг 9 таси жойида ҳал этилди. Жумладан, туманнинг Манғит маҳалласида яшовчи Б.Ашировга пайвандлаш аппарати, Ибн Сино маҳалласида яшовчи Ҳ.Шароповага тикув машинаси берилди. Бундай имкониятлардан туманнинг бошқа маҳаллаларида яшовчи 6 нафар ёшлар ҳам, баҳраманд бўлиб, улар иш билан таъминланди.
Сайёр қабулда маблағ ва вақт талаб этадиган 17 та мурожаат ижроси назоратга олиниб, ечимини топиш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Бу борадаги ишлар давом этмоқда.