6 Апрел 2023 йил 283

3-сектор раҳбари - Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғи полковник Шуҳратжон Сатволдиев Қарши шаҳар “ИТ марказ”да уюшмаган ёшлар билан учрашди

Қарши шаҳридаги “ИТ марказ”да Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шуҳратжон Сатволдиевнинг бириктирилган тоифаланган уюшмаган ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. 

Очиқ мулоқот руҳида давом этган учрашувда ёшларни қийнаб келаётган муаммо ва камчиликлар муҳокама этилиб, жойида бартараф этилди.

 Тадбирда ёшлар билан манзилли ишлаш механизми йўлга қўйилиб, доимий мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида телеграм гуруҳлари ташкил этилди.

Ёшларни муаммоларини бартараф этиш, касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар билан манзилли режалар тузилиб, ижроси назоратга олинди.

Тадбирда ИИВ Академияси масъул ходими полковник Исмоил Химматов қатнашиб, фикр-мулоҳазаларини баён этди.                                       

Учрашув якунида ёшларга китоблар жамланмаси совға  қилинди.

Text to speech