7 Апрел 2023 йил 262

3-сектор раҳбари фуқароларни қабул қилди

Фуқаролар билан доимий мулоқот қилиш, уларни мурожаатларини тинглаб, муамоларига ечим топиш бугунги куннинг энг асосий вазифаларидан бири. Бу борада Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси ва унинг қўйи тизимлари раҳбарлари томонидан жойларда қатор қабуллар уюштирилмоқда. Қабулларда асосий эътибор “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” бош ғояси асосида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатлари таъминланишига қаратилмоқда. Жумладан, вилояти ички ишлар бошқармаси Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш хонасида бошқарма бошлиғи 3-сектор раҳбари полковник Шухратжон Сатволдиев фуқароларнинг мурожаатларини тинглади.


Қабулда мурожаатларнинг асосини ички ишлар органларига ишга кириш, шунингдек, ижтимоий ҳимоя масалалари ҳамда тергов суриштирув ҳаракатлари билан боғлиқ мурожаатларни ташкил этди.
Сайёр қабулда фуқароларнинг соҳага мурожаатлари ижобий ҳал этилди. Айрим мурожаатлар бўйича фуқарога ҳуқуқий тушунчалар берилиб, ўрганиш учун вақт талаб этадиган муаммолар ижроси назоратга олинди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech