3-сектор раҳбари Ғузор туманида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар ўтказилди.
Қашқадарё
вилоятининг Ғузор туманида жорий йилнинг 2 ноябрь куни Ўзбекистон
Республикаси Президенти Администрасияси топшириғига асосан суд-ҳуқуқ соҳасидаги
мурожаатларга самарали ечим топиш мақсадида Қашқадарё вилояти Ички ишлар
бошқармаси бошлиғи Шухратжон Сатволдиев оммавий сайёр қабул ўтказди.
Унда Ғузор, Деҳқонобод, Қамаши, ва
Нишон туманлари аҳолисининг 40 га яқин масалаларига оид муаммолари ўрганилди.
Вилоят ИИБ
бошлиғи фуқаролар билан очиқ мулоқот қилиб, таклифларни ҳар томонлама
чуқур ўрганиб қонуний ҳал этиш мақсадида уларни қийнаётган муаммоларини
тинглади.
Сайёр қабулда
жами 37 дан ортиқ мурожаатлар тингланди. Очиқ ва самимий мулоқот руҳида кечган
қабулда 21 нафар фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал этилди. 16 нафар фуқаро
мурожаатлари ижрога қаратилди.
Қабулда
аҳолини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар берилди.