30 Сентябр 2021 йил 472

3-сектор раҳбари тадбиркорлар билан учрашди

 

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи 3-сектор раҳбари полковник Шуҳратжон Сатволдиев Қарши шаҳрида тадбиркорлар билан учрашув ўтказди. Унда вилоятнинг Қарши шаҳри, Касби, Косон туманда истиқомат қилаётган тадбиркорлар ва

3-сектор ишчи гуруҳи, мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этди.  

Очиқ мулоқот руҳида ўтган учрашувда 25 нафар тадбиркорларнинг ер масаласи, кадастр ҳужжатлари, ва бошқа маиший муаммолар билан бирга йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати билан боғлиқ 11 та муаммолари тинганди. Барча мурожаатлар маблағ ва вақт талаб этгани боис, ижроси назоратга олиниб, ечимини топиш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Бу борадаги ишлар давом этмоқда.

Text to speech