22 Июл 2022 йил 250

3-сектор раҳбари маҳалла раислари билан ўқув семинари ўтказди

    Мамлакатимизда яқинда ўтказилган маҳалла фуқаролар йиғинларига янги сайланган маҳалла раисларининг ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий соҳалардаги билимларини янада ошириш, аҳолига бугунги ислоҳотлар мазмун-моҳиятини янада чуқурроқ етказиш мақсадида сектор раҳбарлари томонидан ўқув семинарлари ўтказилмокда. Ана шундай ўқув семинари яқинда Қарши давлат университетида бўлиб ўтди. Унда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи 3-сектор раҳбари полковник Шуҳратжон Сатволдиев иштирок этиб, воҳанинг Миришкор, Муборак Нишон ва Касби туманларида янгидан фаолият бошлаган маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олишда “фуқаробай”, “хонадонбай”  ишлаш механизмини тўғри йўлга қўйиш, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар ҳамда оила-турмуш доирасидаги низоларни олдини олиш, аҳоли бандлигини таъминлашда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар хусусида зарур кўрсатма ва тавсияларни берди.

    Бугунги кунда инсон қадри улуғланаётган мамлакатимзда маҳалла институти имкониятларидан унумли фойдаланиш, бунда профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ҳамда аёллар бўйича маслаҳатчилар фаолиятини янада самаралироқ мувофиқлаштириш масаласи нечоғлик аҳамиятга эга эканлигини таъкидланди.

Text to speech