1 Май 2024 йил 312

3-сектор раҳбари Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувоҳид Исмоилов Қарши шаҳар сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида “Истиқлол” маҳалласида бўлди.

3-сектор раҳбари Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувоҳид Исмоилов Қарши шаҳар сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида “Истиқлол” маҳалласида бўлди. Бошқарма бошлиғи маҳалла еттилиги билан  ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, содир этилганларини фош этиш, уюшмаган ёшларни иш билан таъминлаш, хорижий давлатларга  ишлаш ёки бошқа мақсадларда узоқ муддатга чиқиб кетган ва қайтиб келган фуқароларни бандлигини таъминлаш, хорижий фуқаролар ва туманлардан келиб ижарада яшаётган шахсларни турмуш тарзи, ижтимоий-иқтисодий аҳволини ўрганиш борасида зарурий, кўрсатмалар ҳамда таклиф ва тавсиялар берди.  

Маҳалла ҳудудида жойлашган "SULTON TEX GROUP" хусусий корхонасида бўлиб, фаолияти, ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишди. 

Корхонда тайёр маҳсулотлар, ишчиларга яратилган шарт-шароитларни ўрганиб, ёшларни бандлигини таъминлаш учун янги иш ўринлари яратиш бўйича тегишли тавсияларни берди. 

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech