3 Декабр 2024 йил
465
3-декабрь — “Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни”. Мазкур сана ҳар йили юртимизда кенг кўламда нишонланиб, бу борадаги эзгу ишларимиз яна бир бор сараланади
Айниқса, шу куни ҳаста ва беморлар, боқувчисини йўқотган, ёлғиз кишилар, меҳрга муҳтожлар ҳолидан хабар олинади. Бугун тумандаги "Шоҳсарой" кошонасида имконияти чекланган, кўнгли ўксик тумандошларимиз учун байрам дастурхони ёзилди. Тадбирда туман ҳокими Файзулла Юсупов бошчилигида сектор раҳбарлари, нуроний отахонлар ҳам иштирок этишди. Тадбирни туман ҳокими очиб бериб, сана муносабати билан йиғилганларни табриклади.
Сўнгра, волонтёр ёшларнинг
чиқишлари ҳамда санъат усталари томонидан ижро этилган шўх куй ва қўшиқлар
янгради. Байрам тадбири кўтаринки руҳда ташкил этилиб, кўнгли ўксик инсонларга
юксак эҳтиром кўрсатилди.