13 Апрел 2021 йил 985

Захриқотил шайдолари қўлга олинди

Қашқадарё вилояти ИИБ Хавфсиз туримни таъминлаш бошқармаси ҳамда бошқарма тезкор ходимлари ва Шаҳрисабз туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбири давомида, Шахрисабз шаҳар Пиллакашлик МФЙда яшовчи Т.Ф ҳамда, Шахрисабз шаҳар Пиллакашлик МФЙда яшовчи Т.Р, фуқаро А.Н.га 2 дона “СПИЧКИ” ёзувли гугурт қутиларга жойланган яшил рангли, ўткир ҳидли қуритилган ўсимлик талқонини 1.100.000 сўмга келишиб, сотган вақтида ушланди.

Суриштирув жараёнида фуқаролар Т.Ф ва Т.Р.лар ушбу 2 дона “СПИЧКИ” ёзувли гугурт қутиларга жойланган яшил рангли, ўткир ҳидли қуритилган ўсимлик талқонини таниши, Шахрисабз шаҳар Ғ.Ғулом МФЙда яшовчи У.М.дан сотиб олганилиги аниқланди. Суриштирув ишлари давомида У.М юқорида кўрсатилган 2 дона гугурт қутиларга жойланган гиёҳванд моддаларни ўзининг таниши, Шахрисабз шаҳар И.Йўли МФЙда доимий рўйхатда туриб, Шахрисабз шаҳар Зингирон МФЙда яшовчи О.Ш.дан 800.000 (саккиз юз минг) сўмга сотиб олганлиги, ушбу гиёҳванд моддаларни сотиб олиш учун Т.Ф берган 1.100.000 (бир миллион юз минг) сўм пуллардан 300.000 (уч юз минг) сўм пулларни ўз эхтиёжлари учун олиб қолганлиги аниқланиб, 300.000 (уч юз минг) сўм пуллар О.Ш.дан тегишли тартибда холислар иштирокида далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинди.

         Суриштирув харакатлари давомида, фуқаро О.Ш.нинг яшаш уйи кўздан кечирилганда, унинг яшаш уйи ертўласидан “СПИЧКИ” ёзувли катта коробкага солинган 2 дона “СПИЧКИ” ёзувли гугурт қутиларга жойланган ва 1 дона 1000 сўмлик купьюрадаги пулга ўралган яшил рангли, ўткир ҳидли қуритилган ўсимлик талқони, 284 дона “СПИЧКИ” ёзувли бўш гугурт қутилари, 1 дона “АОТЕ” ёзувли электрон тарози ҳамда 1 дона “Anaar” ёзувли қадоғи ёпиштирилган елим идишлар далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олиниб, Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан фуқаролар Т.Ф, Т.Р, У.М ва О.Ш.ларга нисбатан  жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech