27 Сентябр 2024 йил 339

27-сентябрь – Бутунжаҳон туризм куни

Бутунжаҳон туризм куни Жаҳон сайёҳлик ташкилоти, ЮНВТО Бош ассамблеяси томонидан 1979-йилда Испаниянинг Торремолинос шаҳрида ташкил этилган ва ҳар йили 27-сентябрда нишонланади.

Бундан кўзланган мақсад туризмни ривожлантириш, унинг жаҳон иқтисодиётига қўшган ҳиссасини ёритиш, турли мамлакатлар халқлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришдан иборат.

Туризм нафақат янги жойлар ва маданиятларни кашф қилиш имконияти, балки мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш, халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва Ўзбекистоннинг меҳмондўст мамлакат сифатидаги обрўсини оширишнинг муҳим омилларидан биридир. Шу муносабат билан, бугунги кунда туристлар хавфсизлигини таъминлаш ва минтақамизни саёҳатлар учун жозибадор ва очиқ қилишга ўз ҳиссасини қўшаётган барчага алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.

Қадрли ҳамкасблар ва туризм соҳаси фидоийлари, “Бутунжаҳон туризм куни”да барчангизга самарали фаолият ва касбий муваффақият тилаймиз!

Text to speech