26 Июн 2021 йил 1789

26 июнь –Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни

 

ТАДБИР САМАРАЛИ ЎТДИ

Тошкент Ахборот технологиялари университети Қарши филиалида 26 июнь –Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни муносабати тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ, вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази ва университет ўқитувчилари ҳамда талабалари иштирок этди.
Тадбирда вилоят ИИБ ЖҚБ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомила қилишга қарши кураш бўлими катта тезкор вакили подполковник Собир Усмонов сўзга чиқиб, гиёҳвандлик – аср вабоси, инсон тафаккури кушандаси эканлигини, шу боис гиёҳванд моддаларни етиштириш, сотиш, ташиш ва сақлашнинг олдини олишга барча ўз ҳиссасини қўшиши лозимлигини таъкидлади. Юртимизда ҳам бу борада бир қатор ибратга молик ишлар амалга ошириб келинаётир. Жумладан, ички ишлар органлари ходимлари томонидан ҳар йили икки босқичда ўтказиб келинаётган “Қорадори” тезкор профилактик тадбири ҳам ана шу борадаги саъй-ҳаракатларнинг бир дебочасидир.
Келажагимиз ворислари бўлмиш ёшларни бу каби жирканч иллатлардан ҳимоя қилиш, гиёҳвандликнинг жирканч оқибатларини улар онгига чуқурроқ сингдириш ҳар бир фуқаронинг инсоний бурчи. Ана шу жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда вилоятимизда фаолият юритаётган олий ва ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари ҳамда мактабларда таълим олаётган ёшлар ўртасида “Наркотик моддаларга қарши курашиш барчани бурчи”, “Зулматга элтувчи йўл”, каби мавзуларда учрашувлар ўтказилмоқда. Унда вилоят ҳокимлиги вояга етмаганлар билан ишлаш комиссияси, Ёшлар иттифоқи, Ёшлар ишлари агентлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш бўлими, соғлиқни сақлаш, Халқ таълими, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа мутассади ташкилот вакиллари бевосита иштироки таъминланмоқда.
Тадбир якунида ёшлар иштирокида “Биз гиёҳвандликка қарши ва ОИТС бўлмаган ҳаётни танлаймиз” шиори остида спортчи ва ҳарбийлар ҳамда Миллий гвардия ва ички ишлар органлари соҳавий хизматлари ходимлари иштирокида марафон ўтказилди.

Text to speech