25 октябр – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан
ИИВ тизимидаги барча бош бошқармалар, таълим муассасалари, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ИИБлари ва Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарлари иштирокида видеоселектор йиғилиш бўлиб ўтди.
Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пулат Бобожонов раислигида ўтган видеоселекторда касб байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига биноан бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари давлатмизнинг юксак орден ва медаллари билан мукофотлангани қайд этилди.
Улар орасида Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шуҳратжон Сатволдиев II даражали “Шон-шараф” ордени, бошқарма ҳузуридаги Тергов бошқармаси катта терговчиси подполковник Мухидин Нарқабилов “Содиқ хизматлари учун” медали ва бошқарма Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси муҳим топшириқлар бўйича инспектори майор Ахрор Курбанов “Шуҳрат” медали билан тақдирланган таъкидланди.
Вазир мукофотланганларни самимий қутлаб, юрт тинчлиги, эл осойишталиги, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, рўй берганларини “иссиқ излар”да фош этиб Юртбошимиз ишончини оқлаш ҳар бир ички ишлар органлари ходимининг бурчи ва шарафли вазифаси эканлигини билдирди.