19 Апрел 2022 йил
1001
250 миллион сўмга баҳоланган ер
Қашқадарё вилояти ИИБ ЖҚБ К ва ИЖҚКБ ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмаси, Давлат хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилояти бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Чироқчи тумани “Тошли” МФЙ да яшовчи фуқаро Ш.Ш. фуқаро И.га ўзининг қариндоши Т.С. раҳбарлик қилиб келаётган фермер хўжалигининг Косон туманида жойлашган 10 гектар лалми ер майдонини 250,0 миллион сўмга сотишга келишиб, шундан 200,0 миллион сўм пулларни олган вақтида ашёвий- далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.