2 Июн 2022 йил
621
25 туп каннабисни парваришлаётган экан
Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ходимлари томонидан мамлакатимизда ўтказилаётган “Қорадори-2022” тезкор профилактик тадбири давомида шаҳарнинг “Қўшховуз” МФЙда яшовчи К.Б. уйи ҳовлисида 25 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётгани аниқланди. Олинган каннабис ўсимлиги тарозига қўйилганда 420 грамм тош босди.
Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.