14 Ноябр 2024 йил 1097

25-октябрь – “Ички ишлар органлари ходимлари куни” байрами муносабати ҳамда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, уни олдини олиш борасидаги ўз хизмат вазифасига сидқи дилдан ёндашиб, ҳамкасбларига алоҳида ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ёш ходимларнинг ота-оналарига Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновнинг миннатдорчилик хатлари юборилган.

25-октябрь  “Ички ишлар органлари ходимлари куни” байрами муносабати ҳамда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, уни олдини олиш борасидаги ўз хизмат вазифасига сидқи дилдан ёндашиб, ҳамкасбларига алоҳида ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ёш ходимларнинг ота-оналарига Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновнинг миннатдорчилик хатлари юборилган.

Эътиборлиси ҳудди шундай миннатдорчилик хатига Миришкор тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси профилактика инспектори лейтенант Чориев Асқарали Байрамали ўғлининг ота-онаси ҳам муносиб деб топилган.

Ушбу миннатдорчилик хати ва эсдалик совғаси Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Талат Абдуманобович томонидан ходимнинг ота-онасига топширилиб, бошқарма бошлиғининг миннатдорчилиги ҳам етказилди.

Албатта бу каби кўрсатилаётган рағбатдан келгусида хар қандай ходим ҳам виждонан ва садоқат билан ишлаши шубхасиздир.

Text to speech