25-ноябр кунидан 10-декабр кунига қадар " Зўравонликсиз 16 кун " шиори остида тадбирлар ташкил этилмоқда
БМТ Бош Ассамблеясининг
1999 йил 17 декабрдаги резолютсия билан 25 ноябр " Халқаро аёлларга нисбатан
зўравонликка барҳам бериш куни" муносабати
билан жорий йилнинг 25 ноябр кунидан 10 декабр кунига қадар " Зўравонликсиз 16 кун " шиори остида тадбирлар
ташкил этилмоқда.
Яқинда Косон туманида мавзу доирасида тадбир бўлиб ўтди. Унда
вилоят Реабилитатсия маркази раҳбари К.Исмоилова, туман ҳокими о'ринбосари А.Ашурова, туман прокурори ёрдамчиси О.Санойев, туман ИИБ
ЖХХ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори Ф.И.Чоршанбийева
ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирок
этишди.
Тадбир давомида 2023 йил 11 апрел кунидаги "Хотин-қизлар
ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш
тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" ги Қонуни ҳамда
унда кўрсатилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун- моҳияти иштирокчиларга
тушунтирилди.