25-ноябр "Халқаро аёлларга нисбатан зоʻравонликка барҳам бериш куни" муносабати билан Касби туманида тадбир ташкил этилди.
БМТ бош ассамблеясининг
1999- йил 17-декабрдаги резолютсияси билан 25-ноябр "Халқаро аёлларга нисбатан зоʻравонликка барҳам бериш куни" деб эʼлон
қилинган. Шу муносабат билан Қашқадарё вилояти Касби тумани Халқ таʼлими боʻлимига
қарашли 1-сонли мактабда туман ИИБ ЖХХ ХПБ ХҚМБ катта инспектори капитан М.Мирзайева,
туман ҳокимияти оила ва хотин қизлар боʻлими бошлигʻининг оʻринбосари Д.Исмоилова,
мактаб раҳбарияти ҳамда мактаб оʻқувчи қизлари иштирокида "Биз зоʻравонликка
қаршимиз" шиори асосида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда жорий йилнинг 11 апрелдаги Оʻзбекистон
республикаси 829 сонли қонунига биноан айрим норматив ҳужжатларга киритилган оʻзгартиришлар
ҳақида ҳамда хотин - қизларга нисбатан тазйиқ ва зоʻравонликни, вояга етмаганлар
оʻртасида эрта тугʻруқ ва эрта турмушни олдини олиш борасида иштирокчиларга тушунчалар
берилди.
Якунда иштирокчиларнинг саволларига мутахассислар
жавоблар беришди.