25 ноябрь – Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни
Маълумки, БМТ Бош Ассамблеясининг 1999 йилнинг
17 декабрдаги резолюцияси билан 25 ноябрь- Халқаро аёлларга нисбатан
зўравонликка барҳам бериш куни, деб эълон қилинган.
Шу муносабат билан "16 кун зўравонликка
қарши" шиори остида Республика
Маънавият ва маърифат марказининг туман бўлинмаси, туман ИИБ ЖХХ ҲПБ ХҚМБ,
туман Оила ва хотин-қизлар бўлинмаси ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Китоб туманидаги "Бештерак" МФЙда
маҳалла хотин- қизлар иштирокида тадбири ташкил этилди.
Тадбирда жорий йилнинг 11 апрель кунидаги
“Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини
ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси айрим
қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”даги Қонуни
мазмуни ва қонунчиликка киритилган ўзгатиришлар ҳақида маълумот туман ИИБ ҲПБ
ХҚМ бўйича катта инспертор маёр Д.Севинова, подполковник М.Кенжаева томонидан
тушунтирилди.
Тадбирда китобхон аёл мавзуси ёритилган расмлар
танлови ва мусиқий дастур ташкил этилди.