24 дона “7 ШОТ” номли пиротехника воситаси ушланди
Тобора яқинлашиб келаётган Янги йил байрамини кўпчилик орзиқиб кутмоқда. Оила аъзолари билан нишонланадиган байрам дастурхони тукис бўлиши учун ҳамма ҳаракатда. Аммо баъзи ҳамюртларимиз байрамни поқилдоқсиз тасаввур қилиша олмаяти шекилли. Йўқса, мамлакатимизда пиротехника воситалари олиб кирилиши ва савдосига чек қўйилганига қарамай баъзи шахслар пана пастқамларда бозорларнинг бурчакларида ноқонуний йўллар билан олиб келинган поқилдоқларни харид қилмоқда. Жумладан, шу йил 19 декабрь куни соат 18:20да Қарши шаҳар Мустақиллик шоҳ кўчасида жойлашган “ЭМРАҲ” кафеси олдида ҳаракатланиб кетаётган қаршилик Ж.Х. ҳамда Н.Д.ни қўлида бўлган қора рангли спорт сумкаси бошқарма ППХ ва ЖТСБ ППХБ ходимлари томонидан кўздан кечирилганда Қирғизистон Республикасида ишлаб чиқарилган 24 дона “7 ШОТ” номли пиротехника воситаси борлиги маълум бўлди.