2021 йил 11 ойи мобайнида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар сарҳисоб қилинди
2021 йил 21 декабрь куни Вилоят прокурорининг ўринбосари адлия катта маслаҳатчиси У.Б.Саъдуллаевлар бошчилигида вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси шахсий таркиби ва Вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Х.Н.Атаназаров барча шаҳар-туман тергов идоралари раҳбарлари, терговчи ва суриштирувчилари ҳамда барча шаҳар-туман прокурорларининг ўринбосарлари иштирокида видеоселектор тарзида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда, Тергов идоралари томонидан 2021 йил 11 ойи 20 кун мобайнида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар, содир этилган жиноятларни олдини олиш, шунингдек, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Олий суд, Давлат божхона қўмитаси ҳамда Суд-тиббий экспертизаси бюросининг 14.12.2019 йилдаги Қўшма кўрсатмаси талаблари бўйича жорий йилда содир этилган жиноятлар ва уларни содир этган шахслар тўғрисидаги маълумотларни, қўзғатилган, тергов даврида аниқланган қўшимча жиноятлар ҳамда тергови якунланган жиноят ишлари бўйича барча электрон ҳисоб карточкаларини ҳамда жиноятга оид ариза, ҳодиса ва хабарлар юзасидан қонуний қарор қабул қилинишини таъминлаб, жиноятларни 2022 йилга асоссиз ўтказилишига йўл қўймаслик масалалари кенг муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.