4 Ноябр 2021 йил 361

20.000.000 сўмлик тилла тақинчоқлар ўғрсига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

2021 йил 29 октябръ куни тушган хабарга кўра, Қарши шаҳар “Нуристон” МФЙда яшовчи Р.О вилоят ИИБнинг “102” хизматига мурожаат қилиб, шу куни соат 08:00ларда яшаш хонадонида турган, жами бозор баҳоси 20.000.000 сўм бўлган тилла буюмларини Қарши тумани “Мирмирон” МФЙда яшовчи И.И ўғирлаб кетганлигини билдирган. Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар 3-сонли ИИБ ТБ томонидан И.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech