1 Июн 2021 йил 1227

2.000.000 сўм пул талаб қилган товламачи қўлга олинди

 

Фуқаро С.С ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йил 25 май куни кеч соат 21:00 ларда Нишон тумани Нуристон маҳалласида яшовчи таниши Оқила исмли аёлнинг уйига боргани, шу куни кеч соат 03:30 да нотаниш икки нафар фуқаролар хонадонга бостириб кириб, уларнинг бири ўзини “Маъруф блогер” деб таништириб унга “ушбу хонадонга нима сабабдан келгансан” деб уриб ўзининг телефон аппаратига ведио тасвирга олганлигини, шундан сўнг ушбу “Маъруф блогер” исмли шахс унга ушбу ведио тасвирни ижтимоий тармоқларга чиқариб юбориб шарманда қилишини айтиб, ундан 2.000.000 сўм пул талаб қилиб келаётганлигини маълум қилган.

Мазкур ариза юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда жорий йилнинг 29 май куни соат 16:00лар атрофида фуқаро Р.М ариза муаллифидан талаб қилинган 2.000.000 сўм пуллардан кимёвий ишлов берилган 1.000.000 сўм пулларни олган вақтида ушланган.

 Мазкур ҳолат юзасидан Нишон ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республика Жиноят Кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган

Text to speech