15 Сентябр 2021 йил 513

200 грамм порохни ўз ихтиёри билан топширди

 

“Хавфсиз ҳудуд” тезкор профилактик тадбири давомида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, рўй берганларини фош этиш борасида вилоят ички ишлар органлари ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан бир қатор ижобий ишларни амалга ошириб келаётир. Жумладан,  вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ҳамда Косон тумани ИИБ ЖТСГ ходимлари томонидан ҳамкорликда олиб борилган тушунтириш ва тарғибот ишлари давомида туманнинг “Мудин” МФЙда яшовчи О.У. молхонасини қайта қуриш мақсадида деворини бузаётган вақтида, марҳум бобосига тегишли 200 гр порох топиб олиб ўз ихтиёри билан туман ИИБга топширди. 

Text to speech