30 Март 2022 йил 537

1.562,9 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси сақлаб келаётган фуқаро қўлга олинди

2022 йил 29 март куни ДХХ Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ЖҚБ ва Косон тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбири давомида, Косон тумани Нурафшон МФЙда яшовчи фуқаро У.О.нинг яшаш хонадони  ва Косон тумани Нурафшон МФЙ ҳудудида жойлашган “БЕК” номли озиқ-овқат маҳсулотларини сотишга мўлжалланган дўкон тезкор тадбир давомида холислар иштирокида текширилганида мазкур дўконнинг маҳсулотлар сақланадиган қўшимча хонасидан қоғоз яшик ичида бўлган кўк ва қора рангли полителин пакетларга ўралган яшил рангли, ўткир хидли қуруқ ҳолатдаги оғирлиги 1.562,9 граммга тенг бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди ҳамда тегишли тартибда ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech