15.000.000 СЎМ МИҚДОРДАГИ ПУЛ МУКОФОТИ БИЛАН МУКОФОТЛАНДИ.
Қашқадарё вилояти Касби тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси ходими 3 февраль куни туман ИИБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилиб, унда ўзининг иш юритувида Касби тумани “Хўжахайрон” маҳалласида яшовчи фуқаро 34 ёшли С.Х.нинг уйидаги сомонхонасида ноқонуний равишда қўлбола усулда ясалган жувоз ускунасини ўрнатиб пахта чигитидан ёғ ва шрот еми ишлаб чиқараётганлиги ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ҳужжатлари борлигини, текширув жараёнида С.Х. ундан ўзига нисбатан қонуний чора кўрмаслик ва жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилишини сўраб, эвазига жами 6.000.000 сўм миқдорида пора таклиф қилаётганлигини билдириб, С.Х.га нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Шу билдиргига асосан 3 февраль куни соат 21-35 да ИИВ Ўз хавфсизлик бошқармаси Қашқадарё вилояти бўйича бўлими, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси Касби тумани бўлими ва Касби тумани прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро С.Х. пора сифатида таклиф қилган жами 7.500.000 сўм ва 200 АҚШ долларини ходимнинг хизмат хонасида унга бераётган вақтида далилий ашё билан ушланган ва пуллар тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Касби туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлинмаси бошлиғи майор Муҳаммадиев Алишер Усмонович ўз вақтида хабар берганлиги учун Қашқадаорё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Ш.Ҳ.Сатволдиев томонидан 15.000.000 сўм миқдордаги пул мукофоти билан мукофотланди.
Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати