19 Май 2022 йил 537

14 туп каннабис

     2022 йил 17 май куни соат 16:20ларда Косон туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилаётган “Қорадори-2022” тезкор тадбири давомида туманнинг “Раҳимсўфи” МФЙда яшовчи Ф.Н. яшаш уйи томорқасида 14 туп “Каннабис” ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётганлиги ҳолати аниқланди. “Каннабис” тарозига қўйилганда 25,3 грамм тош босди.
      Бундан ташқари, Ф.Н.нинг уйи ҳовлисидан эса елим идишда қора рангли политилен пакетга солинган, оғирлиги 10,36 граммга тенг бўлган, “Марихуанна” гиёҳвандлик воситаси топилди.
Ҳолат юзасидан Косон туман ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech