17 Август 2021 йил 511

14 нафар шахслар муддатидан олдин жазодан озод этилди

Жорий йилнинг 16 август куни Жиноят ишлари бўйича Миришкор туман судида Касби туман ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида назоратда турган 14 нафар шахсларни муддатидан олдин жазодан озод қилиш бўйича киритилган тақдимномалар юзасидан суд жараёни бўлиб ўтди. Суд жараёнида ушбу шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73 моддасига асосан тегишли муддатларини ўтаганлиги, содир этган қилмишларидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, меҳнатга виждонан муносабатда бўлиб келганлиги инобатга олиниб суднинг ажримига асосан тайинланган жазодан муддатидан олдин шартли равишда озод этилдилар.

Text to speech