“Ёшлар коррупцияга қарши!”
ИИВ Қашқадарё академик лицейида “Ёшлар коррупцияга қарши” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят суди, лицей ўқитувчилари ва 3-курс ўқувчилари иштирок этди. Тадбирни академик лицей директори подполковник М.Дўстёров очди.
Тадбирда ҳозирги кунда мамлакатимизда суд ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, ёшлар ўртасида рўй бераётган ҳуқуқбузарликларнинг турли кўринишлари, безорилик, ўғрилик ҳақида, шунингдек, жамиятимизда юз бераётган бошқа жиноятлар ҳақида иштирокчиларга вилоят суди судъялари Ф.Ниёзов ва Ш.Бахтиёров маъруза қилишди. Бундан ташқари, жамиятда жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашиш мақсадида ёшлар ўртасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан амалга оширилаётган амалий ишлар тўғрисида ҳам фикр юритилди.
Очиқ мулоқот руҳида ўтган йиғилишда давр муаммоси бўлган коррупцияга қарши кураш ва ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш мавзусида ўқувчилар томонидан берилган саволларга судьялар батафсил жавоблар беришди.